Дания Украинага 295 млн евро миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида эълон қилди
Дания Украинага 295 миллион еврога яқин янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратади. Дания Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, бу маблағлар Украина Қуролли кучларининг денгиз салоҳиятини ривожлантириш, дронлар, снарядлар харид қилиш ва ракеталар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришга йўналтирилади.
Бу маблағдан, хусусан, Украинага қурол-яроғ ва ўқ-дориларни сотиб олиш ва жўнатиш, дронлар харид қилиш ҳамда Нидерландия ва Чехия билан ҳамкорликда ракета қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун фойдаланиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Украина денгиз флотини қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилади.
Дания Мудофаа вазирлигининг раҳбари Троэльс Лунд Поульсен март ойида Киевдаги Украина мудофаа корхоналарига ташрифи келгусидаги ҳамкорлик учун катта имкониятларни белгилаш имконини берганини қайд этди. Бу ҳамкорлик, Троэльс Лунд Поульсеннинг сўзларига кўра, Украинани зарур жиҳозлар билан таъминлаши мумкин, бу эса жанговар ҳаракатлар боришини ўзгартиришга ёрдам беради.
Шарҳлар