Дарт Вейдер ва Муфасага овоз берган актёр Жеймс Эрл Жонс вафот этди

“Юлдузлар жанги” фильмидаги Дарт Вейдер ва “Қирол шер” мультфильмидаги Муфаса каби қаҳрамонларга овоз берган афсонавий актёр Жеймс Эрл Жонс вафот этди. У 93 ёшда эди.

Жонснинг агенти Барри Макферсон Associated Press агентлигига актёр ўз уйида вафот этганини айтди. Ўзининг узоқ ва машҳур фаолияти давомида Жонс ўнлаб Голливуд фильмлари ва телесериалларида, жумладан Стенли Кубрикнинг “Доктор Стрейнжлав ёки атом бомбасидан қандай қилиб қўрқмаслигикни ўрганганим ва уни яхши кўриб қолганим ҳақида”, “Жоҳил Конан”, “Америкага сафар” ва “Ватанпарварлар ўйинлари” фильмларида роль ўйнаган.

Аммо “Юлдузли урушлар” фильмининг марказий ёвуз қаҳрамони Дарт Вейдернинг овозли ижроси Жонсга бутун дунёга шуҳрат келтирди. Унинг чуқур ва таъсирли овози ушбу персонаж образининг ажралмас қисмига айланди.

Жонс, шунингдек, 1994 йилда суратга олинган “Қирол шер” анимацион фильмида Муфасага овоз берган. Фаолияти давомида у кино санъатига қўшган ҳиссаси учун “Эмми”, “Грэмми” ва “Оскар” каби кўплаб мукофотларга сазовор бўлган.

Эътиборлиси, Жеймс Эрл Жонснинг овози келгусида ҳам “Юлдузлар жанги” фильмида яна янграйди. 2022 йилда актёр Дисней билан шартнома имзолади, бу эса компанияга келажакдаги лойиҳаларда уни қайта яратиш учун унинг овозидан фойдаланиш имконини беради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.