Эрон Бош штаби Раиси вертолётининг ҳалокати тўғрисида дастлабки ҳисоботни эълон қилди
19 май куни Эрон президенти Иброҳим Раисийни олиб кетаётиб ҳалокатга учраган вертолёт тоғ билан тўқнашганидан кейингина ёниб кетган. Вертолёт корпусида ўқ излари ёки бошқа таъсирлар аниқланмаган. Бу ҳақда 23 май куни Эрон қуролли кучлари Бош штаби томонидан эълон қилинган дастлабки ҳисоботда айтилади, деб ёзади “Коммерсантъ”.
Ҳужжатда айтилишича, қулаб тушган вертолёт учувчиси ҳалокатдан бир ярим дақиқа аввал у билан бирга Озарбайжондан қайтаётган бошқа иккита вертолёт учувчилари билан боғлана олган. Президент вертолёти белгиланган йўналишга риоя қилган ва ундан оғмаган. Диспетчерлар ва экипаж ўртасидаги суҳбатларда шубҳали нарса аниқланмаган.
Қулаган вертолёт қидируви туман, совуқ ҳаво ва мураккаб рельеф туфайли туни бўйига чўзилиб кетган. Ҳисоботда таъкидланишича, ҳалокат жойи айнан Эрон учувчисиз учар қурилмаси томонидан атопилган. Аввалроқ Туркия ҳукумати вертолёт қулаган жойни Bayraktar Akinci дрони аниқлаганини маълум қилганди. Ҳисоботда айтилишича, ҳалокатнинг баъзи фактларини ҳали текшириш керак бўлади, аммо ҳозир маълум қилинганларини ишонч билан айтиш мумкин.
Шарҳлар