Давлат думаси “чайлдфри тарғиботи”га тақиқни узил-кесил тасдиқлади

Фото: Евгений Разумный / Ведомости

Давлат Думаси депутатлари иккинчи ва учинчи ўқишда «туғишга қарши ташвиқот»ни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Қонунда бундай материалларни оммавий ахборот воситаларида, интернетда, кинода ва рекламада тарқатишни тақиқлаш назарда тутилган.

Қоидабузарлар жаримага тортилади, хусусан: жисмоний шахслар учун 400 минг рублгача, мансабдор шахслар учун 800 минг рублгача ва юридик шахслар учун 5 миллион рублгача.

Ҳужжатда монахлик ва турмуш қурмаслик ваъдалари ҳақидаги маълумотлар учун истисно қўлланган. Илгари, қонун биринчи ўқишда қабул қилингандан сўнг оналик билан боғлиқ қийинчиликларни муҳокама қилишга бағишланган айрим интернет-жамиятлар ёпилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.