Давлат думаси тез орада Россияда Google блокировка қилинишини билдирди
Google, Google Android ва IOS тез орада Россияда блокировка қилинади. Бу ҳақда Давлат Думаси депутати Алексей Диденко маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, бу уларнинг ташаббуси билан амалга ошмаяпти.
“Тез орада Google ва у билан бирга Google Android блокировка қилинади. IOS ҳам блокировка қилинади, бу бизнинг ташаббусимиз билан бўлмаяпти. <…> Биз бизнес вакиллари ва олимларга бошқа платформаларга ўтишни тавсия қиламиз”, – дейди Диденко. Унинг қўшимча қилишича, давлат хизматчилари ва мансабдор шахсларга ушбу платформалардан фойдаланиш узоқ вақтдан бери тақиқланган. Айниқса, махфий маълумотлар билан ишлайдиганлар учун.
Депутат Netflix кино ва сериаллар хизмати ёпилганини бунга мисол сифатида келтиради. Унинг сўзларига кўра, ҳеч қандай “фожиа” содир бўлмаяпти. “Албатта, кимдир ўз норозилигини билдирди, бироқ вақт ўтиши билан ҳамма тинчланди”, — дея қўшимча қилаади Диденко RuNews24.ru нашрига берган интервьюсида.
Шарҳлар