АҚШ давлат қарзи тарихда биринчи марта 35 трлн доллардан ошди
АҚШнинг давлат қарзи тарихда биринчи марта 35 триллион доллардан ошди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Мамлакатнинг давлат қарзи 34 триллион долларлик маррадан январда ошиб ўтган эди.
Вакиллар палатаси қўмитасининг хабарида айтилишича, АҚШнинг ҳозирги давлат қарзи киши бошига 104 минг доллар, ҳар битта уй хўжалигига 266 минг доллар ёки ҳар бир бола бошига 483 минг долларга тенгдир. Таъкидланишича, Жо Байден 2021 йилда АҚШ президенти лавозимига киришганидан буён, давлат қарзи 7,25 триллион долларга ошган.
АҚШ Конгрессининг бюджет бўйича бошқармаси прогноз қилишича, 2034 йилга келиб, АҚШнинг давлат қарзи 50,7 триллион долларгача кўтарилади, бу эса мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 122 фоизи демакдир.
АҚШ молия вазири Жанет Йеллен мамлакат давлат қарзи бошқариш мумкинлигини, бироқ келажакда ҳукумат дефицит пасайишига ишонч ҳосил қилиш учун чоралар кўришига тўғри келишини айтганди.
Шарҳлар