Қирғизистонда давлат тўнтаришини режалаштирганлар тинтув қилинди
Қирғизистонда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумонланаётган гуруҳ аъзоларининг уйлари ва транспорт воситаларида тинтувлар олиб борилди, деб хабар беради DW мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб.
“Ушбу деструктив гуруҳ ҳокимиятни куч ишлатиш орқали, оммавий тартибсизликларни уюштириш ва мамлакатда ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш йўли билан эгаллаб олишни режалаштирган”, — дейилади хабарда.
Тинтувлар натижасида 50 та ўқотар қурол, 255 мингдан ортиқ ўқ-дори, шунингдек, 200 та ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг формаси, 38 та зирҳли нимча, 150 та милиция ва 100 та ҳарбийлар бош кийими мусодара қилинган.
Аввалроқ Қирғизистон ОАВлари ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олишни режалаштирган, криминалитет мафкурасини қўллаб-қувватловчи, диний мафкурага муккасидан кетган гуруҳ фаолиятининг олди олингани ҳақида хабар берган эди.
Шарҳлар