Деҳлида +53°C, ўнлаб одамлар жазирамадан ҳалок бўлган
Ҳиндистон даҳшатли жазирама иссиқни бошдан кечирмоқда. Бир қанча шаҳарларда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 45 даражадан ошиб кетган, ўнлаб одамлар жазирама оқибатида ҳалок бўлган. 29 май куни Деҳлида 52,9 даража иссиқ ҳарорат қайд этилди. Шаҳардаги қушлар ва ёввойи маймунлар иссиқдан ҳушидан кетмоқда.
Экстремал об-ҳаво мамлакат бўйлаб аллақачон камида 50 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Аниқроқ айтиш қийин: Ҳиндистон бутун мамлакат бўйлаб иссиқликдан ҳалок бўлганларнинг умумий сонини эълон қилмайди. Айни пайтда мамлакатда умумхалқ сайловлари ўтказилмоқда. Уларни ташкиллаштиришда қатнашаётганлар ҳам иссиқдан вафот этмоқда.
Сайлов олти ҳафта давом этади, у етти босқичда бўлиб ўтади ва кўплаб сайловчилардан кун бўйи, кўпинча очиқ ҳавода навбатчилик қилишни талаб қилади.
Шарҳлар