Қирғизистон-Ўзбекистон халқаро университети декани қўлга олинди
Ўш шаҳрида жойлашган Қирғизистон-Ўзбекистон халқаро университетининг гуманитар-педагогик факультети декани У.И.С. давлат имтиҳонларида талабалардан доимий равишда ноқонуний йиғимлар йиғиб келгани учун қўлга олинди, деб хабар бермоқда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси. Ҳодиса 26 июль куни юз берган.
Аввалроқ Қирғизистон жиноят кодексининг “товламачилик орқали ундириб олиш” моддаси бўйича ушбу факультет декани ўринбосари Д.У.Д. қўлга олиниб, 2 ой муддатга тергов изоляторига юборилган эди.
Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар чоғида ушбу коррупция схемасига декан ҳам алоқадор экани аниқланган. У қўлга олинган ва тергов изоляторига жойлаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар