Гонконгда 2019 йилги норозилик намойишлари иштирокчилари устидан ҳукм чиқарилди
Гонконгда 2019 йилги норозилик намойишлари ташкилотчилари ва оддий иштирокчилари устидан суд жараёни якунланди. Унда 14 киши яъни собиқ қонунчилар Люн Квок-Хунг ва Хелена Вонг, шунингдек, журналист Гвинет Хой ҳукуматни ағдаришга уринишда айбдор деб топилди.
Прокурорларга кўра, “тўнтариш” 2020 йилда Гонконгда Қонунчилик кенгашига мустақил номзодларни танлаш учун норасмий праймеризлар ташкил этиш орқали амалга оширилиши режалаштирилган.
«Бу ХХР томонидан 2020 йилда Гонконгда ўрнатилган миллий хавфсизлик қонунининг кенг қўлланилишидир. Ҳаммаси бўлиб 47 нафар шаҳар аҳолиси – нафақат сиёсий фаоллар, балки оддий одамлар ҳам айбланди», – дейилади хабарда.
Суд прокуратура томонида бўлиб, праймеризлар ўтказиш муқаррар равишда «Гонконгда конституциявий инқирозни келтириб чиқариши»ни тан олган.
Ҳукмда айтилишича, агар Гонконгда демократия тарафдори бўлган номзодлар сайланса, улар Пекин томонидан таклиф қилинган «вето қўйиш ёки ҳар қандай бюджетни қабул қилишни рад этиш»га уринишади.
Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва баъзи Ғарб давлатлари суд ҳукмини қоралаб, фаолларга нисбатан жиноий таъқиб этилиши сиёсий сабабларга кўра эканини таъкидлаган.
“Ҳукм Гонгконгда инсон ҳуқуқлари ва демократик эркинликлар билан боғлиқ вазият янада ёмонлашганидан далолат беради”, – дейди Европа Иттифоқининг халқаро алоқалар бўйича вакили Набила Массрали.
Суд айбланувчиларнинг икки нафарини “фитнада иштирок этганлик” ёки асосан “давлат ҳокимиятига путур етказиш ниятида бўлганлик”ни даъво қилиш учун далиллар йўқлиги сабабли оқлади. Прокуратура вакили эса оқлов ҳукмлари устидан шикоят қилинишини айтган.
Шарҳлар