Дмитрий Медведев: «Улар нега ўзлари билан оиласини судраб келяпти?»
Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мигрантларга Россияга оилаларини олиб келишни тақиқлашни ва «мигрантлар болаларини рус тилини ўрганишга мажбурлашни» таклиф қилди.
«Менимча, мактаблар, мигрантлар оилалари, анклавларга нисбатан нима қилиш керак, мен буни ёқлайман. Албатта, биз у ердаги баъзи тенденцияларни енга олмаймиз, лекин нима қилиш мумкин: агар одам мавсумий ишга келса – нега у ўз оиласини бу ерга судраб келаяпти?» – дейди Медведев.
Бундан ташқари, Медведевнинг сўзларига кўра, мигрантларнинг болалари рус тилини ўрганишга мажбурланиши керак, аммо мактаблар буни аста-секин ва «камситмасдан» қилишлари лозим.
«Болалар келганида, баъзи биринчи синф ўқувчиларининг тўртдан уч қисми рус тилида гаплаша олмаса, бу мумкин эмас. Уларни аста-секин ўрганишга мажбурлаш керак. Ким ўрганмаса – қўйиб юбормаслик керак», – дейди Медведев.
Ўша пайтда паст малакали мутахассислар ҳақида гап борган, улар фақат меҳнат шартномаси ёки патент асосида Россияда бўлиб, Россияда яшаш учун патентдан бошқа қонуний асосларга эга бўлмаса, масалан, Россия Федерацияси фуқаролигига эга бўлмаса, чеклаш таклиф қилинган.
Юқори малакали ходимлар ва уларнинг оилаларига бу чеклов тегишли эмас, деб таъкидлан эди.
Ундан ҳам аввал эса Давлат Думасининг «КПРФ» партиясидан депутати, Михаил Матвеев, мигрантларнинг оиласи билан Россияга келишини тақиқлаш ташаббуси билан чиққан эди.
«Бир ишлайдиган кишига ишламайдиган беш-етти киши келади, лекин улар Россия давлатининг ижтимоий таъминоти – бепул мактаблар, болалар боғчалари, тиббий хизмат кўрсатиш харажатларига муҳтож», – деган эди Матвеев.
Шарҳлар