Дмитрий Киселев Байден билан интервью олиш учун сўров юборди
“Россия сегодня” медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселев “Россия 1” телеканалидаги “Вести недели” дастурида Владимир Путиннинг америкалик журналист Такер Карлсон билан суҳбатидан сўнг мамлакатлар ўртасидаги мулоқотни давом эттириш учун АҚШ президенти Жо Байденга интервью олиш учун сўров юборганини айтди.
Сўров Вашингтондаги Оқ уйга юборилган, дея қўшимча қилган Киселев.
“Биз мамлакатларимизда бир-бирини тинглаш ва эшитиш имконияти йўқ, деб ҳисоблаймиз ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин америкалик томошабинга қаратилган интервьюга розилик бериб, муносиб ўрнак кўрсатганига ишонамиз… Мен, Дмитрий Киселев, «Россия 1» телеканалининг «Россия Сегодня» медиа-гуруҳ бош директори ва мамлакатнинг энг юқори рейтингли ахборот-таҳлилий якшанба дастури «Ҳафта янгиликлари (Вести недели)» бошловчиси интервью ўтказишни режалаштирмоқдаман», – дейилган мактубда.
Шарҳлар