Денгиз учувчисиз самолётлари Болтиқ денгизида Россиянинг «Дмитров» сув ости кемасига ҳужум қилди
Россиянинг “Дмитров” сувости кемаси Болтиқ денгизида номаълум ҳарбий-денгиз самолётлари томонидан ҳужумга учради, деб ёзади Россия ОАВларига таяниб Апостроф.
Воқеа 9 март куни содир бўлган. Ҳужумнинг аниқ жойи ҳақида маълумот берилмаган.
“Ҳужумга уриниш қоронғуда амалга оширилган. Дронлар сув ости кемасига яқинлашаётганини пайқашди, … биз учала учувчисиз самолётни ҳам йўқ қилишга муваффақ бўлдик”, — дейилади ОАВда.
Қайд этилишича, “Дмитров” сув ости кемасига жиддий зарар етказилишининг олди олинди, аммо ҳозирда зудлик билан тузатилиши керак бўлган муаммолар мавжуд.
Бу хабарни тасдиқловчи ёки рад этадиган расмий маълумот йўқ.
Қора денгиз флотининг 30 фоизи йўқолганидан кейин Путин ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондонини лавозимидан озод этганди.
Эслатиб ўтамиз, 5 март куни «Сергей Котов» Қрим қирғоқлари яқинида ҳужумга учраганди.
Вайрон қилинган «Сергей Котов» патрул кемаси Россия Қора денгиз флотидаги энг янгиси эди.
Шарҳлар