Доғистондаги мусобақаларда шахматчи қиз рақибини заҳарлашга уринди. У ҳибсга олинди ва турнирларда қатнашишдан четлаштирилди
6 август куни Baza телеграм канали 2 август куни Махачқала шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада иштирокчилардан бири ўз рақибининг тахтаси ёнидаги стол устига симоб тўкиб юборгани ва суюқликни шахмат донаси билан ишқалагани ҳақида хабар берди. Натижада спортчи Умайганат Осмонова ўзини ёмон ҳис қилган.
Воқеа жойига етиб келган полиция кузатув камераси тасвирларини ўрганиб, заҳарловчининг шахсини аниқлади. У 40 ёшли Амина Абакарова бўлиб чиқди. Baza хабарига кўра, Абакарова июль ойида турнир финалидаги мағлубияти учун қасос олиш мақсадида Османовани заҳарламоқчи бўлган.
Россия шахмат федерацияси (РШФ) президенти Андрей Филатов Федерация ҳуқуқ-тартибот идоралари хулосаси келгунига қадар Абакаровни мусобақалардаги иштирокидан вақтинча четлатишини айтди. Ушбу хулосага кўра, спортчи умрбод дисквалификация қилиниши мумкин.
Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан қасддан соғликка енгил шикаст етказиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Шарҳлар