“Очлик ўйинлари” фильми юлдузи Дональд Сазерленд 88 ёшида вафот этди
Канадалик актёр Дональд Сазерленд 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг ўғли, актёр Кифер Сазерленд ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди, деб ёзади Медуза.
Дональд Сазерленд суратга тушишни 1965 йилда бошлаган, ўнлаб фильм ва сериалларда роль ижро этган. У “Очлик ўйинлари” франшизасида бош роллардан бири — Панем давлати тиран президенти Кориолан Сноу ролини ўйнаган. Шунингдек, унинг фильмографиясидан “Ғурур ва андиша”, “Совуқ тоғ”, “Итальянча ўғрилик” ва бошқа машҳур фильмлар ҳам ўрин олган.
1995 йилда Сазерленд “Эмми”, 1996 ва 2003 йилларда “Олтин глобус”, 2017 йилда эса “Оскар” мукофотларини қўлга киритган.
Улашиш:
Шарҳлар