Дональд Трамп “қўл сиқишлар” устаси
Дональд Трамп суҳбатдошининг қўлини ўзига қаратиб тортишни ёки унинг қўлини узоқ вақт сиқиб туришни яхши кўради. “Турт ва торт” деб номланган қўл сиқишни, масалан, Канада бош вазири Жастин Трюдо, давлат котиби Рекс Тиллерсон ва Хиллари Клинтонлар ўзида синаб кўришган.
Бироқ, 2017 йилда у “саломлашиши” борасида муносиб рақибни топди. Бу Тожикистон президенти Имомали Раҳмон. Ар-Риёддаги халқаро саммит чоғида Раҳмон “америкалик ҳамкасби билан қўлини қаттиқ силкитиб, ўзига тортиб саломлашди”. Сиёсатчилар деярли етти сония давомида «ўз кучларини синашди».
Улашиш:
Шарҳлар