Донецк областида Россиянинг Су-25 самолёти уриб туширилди

Фото: Красильников Станислав

Украинанинг 110-алоҳида механизациялашган бригадаси ҳарбийлари Авдеевска йўналишида Россиянинг Су-25 ҳужумчи самолётини уриб туширди. Бу ҳақда генерал-хорунжий Марк Безручко номидаги 110-алоҳида механизациялашган бригада маълум қилган.

“Россия самолётларининг қулаши давом этмоқда. Яна 110-бригада зенитчиларининг  ажойиб иши. Бугун яна бир Су-25 уриб туширилди”, — дейилади хабарда.

Бригада вакилларининг таъкидлашича, самолётлар «қулашда давом этади». 6 май куни Россиянинг Су-34 самолёти уриб туширилгани маълум бўлганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.