Донецк Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилиши натижасида уч киши ҳалок бўлди
Донецк Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилиши натижасида уч киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланган. Бу ҳақда аннексия қилинган Донецк Халқ Республикасининг раҳбари Денис Пушилин маълум қилган.
Ҳалок бўлганлар – “Парадиз” ресторани ходимаси ва ресторанга ташриф буюрган икки эркак, дея қайд этади у. Тўрт эркак, уч аёл ва 2012 йилда туғилган бир қиз яраланган.
Пушилиннинг сўзларига кўра, HIMARS ракеталаридан бири бевосита ресторанга тегиб, ташқи деворга зарар етказган, бино ва кўча иншоотларининг бутун периметри бўйлаб ойналарни шикастлаган. Иккинчи снаряд яқин атрофдаги қурилиши тугалланмаган бинога тушган (томи шикастланган).
Улашиш:
Шарҳлар