Донецкда заҳарланган тўрт нафар зобитнинг жасади топилди

Фото: РБК

Донецкда шаҳарнинг Киев районидаги квартиралардан бирида тўрт нафар зобитнинг жасади топилди. Ҳарбий тузилмалар ва Донецк Халқ Республикаси (ДХР) Ички ишлар вазирлигидаги манбалардан олинган маълумотларга кўра, зобитлар озиқ-овқат ва спиртли ичимликлардан заҳарланган.

Суҳбатдошлардан бирининг сўзларига кўра, “зобитлардан бирининг янги унвонини нишонлаш учун офицерлар йиғилган квартирада тўртта жасад топилган. Ҳаммаси заҳарланган, заҳар турини аниқлаш учун экспертиза ўтказилмоқда». Тахминларга кўра, марҳумлар иккита ресторандан озиқ-овқат ва қимматбаҳо спиртли ичимликлар истеъмол қилган, ичимлик уларга совға қилинган бўлиши мумкин.

Ҳозирда содир бўлган воқеанинг иккита тахмини кўриб чиқилмоқда. Биринчи тахминга кўра, зобитларнинг ДХР ҳужумидаги ролини ҳисобга олиб, душман диверсантлари томонидан заҳарланган бўлиши мумкин. Иккинчи тахминга кўра, жиноят маҳаллий жиноятчилар томонидан зобитлардан бири билан шахсий ёки молиявий келишмовчиликлар туфайли содир этилган бўлиши мумкин.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Полиция озиқ-овқат етказиб берган курьерлар ва марҳумларга спиртли ичимликларни берган шахсларни аниқламоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.