Doppelmayr компанияси Сурхондарё вилоятида 10 млн еврога осма йўл қуради
Doppelmayr компанияси ва Денов туманида фаолият юритувчи “Денов олтин дон” масъулияти чекланган жамияти ўртасида қиймати 10 миллион евролик осма йўл қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди.
Қурилиш Сариосиё туманининг сўлим тоғлари орасида жойлашган машҳур Сангардак қишлоғида амалга оширилади.
Лойиҳа доирасида даранинг тепасида махсус кузатув майдончаси, унга олиб борувчи ўтиш жойлари ва зинапоялар, енгил конструкцияли меҳмон уйлари, ресторан, шунингдек, от миниш ва туя миниш, спорт, оилавий сайр қилиш, ўйин ва рақслар учун жойлар қурилади.. Бундан ташқари, махсус селфи зоналари ҳам ташкил этилади.
Улашиш:
Шарҳлар