DPA: Урсула фон дер Ляйен Еврокомиссия раҳбари лавозимига қайта тайинланади

Урсула фон дер Ляйен в Киеве, сентябрь 2022 года. Источник: Keystone Press Agency

Европа Иттифоқи етакчилари Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия раҳбари лавозимига қайта тайинлашга келишиб олди, деб ёзади DPA манбаларга таяниб.

65 ёшли фон дер Ляйен 2019 йилдан бери эгаллаб келаётган Еврокомиссия раҳбари лавозими учун курашда бошиданоқ етакчи ҳисобланган. Унинг имкониятлари EPP  нинг Европа сайловларида эришган муваффақияти туфайли ошди, дея таъкидлайди Reuters. Бироқ керакли кўпчиликни олиш учун Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция президенти Эмманюэль Макронни ишонтириш керак эди.

15 июнь куни Шольц аллақачон сайлов натижаларини ҳисобга олган ҳолда, фон дер Ляйен иккинчи муддатга сайланиши мумкинлигини айтганди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.