Россияда тунда 50 та учувчисиз қурилма тутиб олинди ва йўқ қилинди

Фото: Astra

Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа воситалари Россия ҳудудлари осмонида 50 та самолёт туридаги учувчисиз учар қурилмаларни тутиб олди ва йўқ қилди, деб хабар бермоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

Белгород вилоятида 26 та дрон тутиб олинган ва йўқ қилинган. Икки киши ҳалок бўлган. Брянск вилоятида эса 10 та дрон уриб туширилган. Энергетика инфратузилмаси обектида ёниш содир бўлган.

Курск вилоятида 8 та дрон тутиб олинган ва уриб туширилган. Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълум қилинмаган. Тула вилоятида эса 2 та дрон йўқ қилинган.

Смоленск, Рязань, Калуга ва Москва вилоятларида биттадан учувчисиз қурилма уриб туширилган. Смоленскда ёқилғи-мойлаш материаллари бўлган идиш ёниб кетган. Таъкидланишича, дронлар ёнилғи-энергетика мажмуаси объектига ҳужум қилишга уринган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.