Дронлар Россиянинг “Старый Оскол” ёнидаги йирик нефть базасига ҳужум қилди
Украина хавфсизлик кучлари (УХХ) Белгород областидаги “Осколнефтеснаб” нефть базасига ва Липецк областидаги Елецкая кичик станциясига дрон ҳужуми содир этилганини тасдиқлади, дея хабар беради Украинанинг hromadske нашри УХХдаги манбасига таяниб.
Ёнғин содир бўлган кичик станция “Россия темир йўллари” акциядорлик жамиятининг тортиш кичик станцияларини, “Становая” нефть насос станциясини “озиқлантиради” ва Липецк, Орёл ва Брянск энергия тизимлари ўртасида транзитни таъминлайди. Ундаги ёнғинни Липецк областининг губернатори тасдиқлади. “Осколнефтеснаб” нефть омбори Белгород областидаги энг йирик ҳудудий ёқилғи компанияси ҳисобланади.
Украина махсус хизматлари Россия ҳарбий-саноат мажмуаси ва нефтни қайта ишлаш саноати объектларига дронлар томонидан қилинган ҳужумларга расман изоҳ бермаяпти.
Шарҳлар