Дронлар шикаст етказган Россия нефть базасида 40 дан ортиқ ўт ўчирувчи жароҳатланди, улардан беш нафари реанимацияда
Ростов яқинидаги ёқилғи омборида рўй берган ёнғиннинг иккинчи кунида Украина дронлари томонидан содир этилгаан ёнғинни ўчиришда жароҳатланган ўт ўчирувчилар сони кескин кўпайди – маҳаллий губернаторнинг сўзларига кўра, уларнинг сони 40 дан ошган, беш нафари эса – реанимацияда.
Россия телеграм каналлари ёнғин янги резервуарларга етиб боргани ва базада портлаш содир бўлганини қайд этмоқда.
“Айни дамда Пролетар райони марказий район касалхонасига 41 нафар ўт ўчирувчи мурожаат қилган. Улардан 18 нафари касалхонага ётқизилган, шу жумладан, беш нафари ҳозирда реанимацияда”, — деб ёзади Ростов области губернатори Василий Голубев ўзининг телеграмдаги каналида.
Тўрт соат аввал Голубевнинг ёзишича, 18 нафар ўт ўчирувчи шифохонага борган ва улардан тўрт нафари касалхонага ётқизилган.
Россия телеграм-каналлари Пролетар районидаги базада портлаш содир бўлганини айтиб, базадан бир қанча масофада суратга олинган улкан ёнғин ва тутун устуни ҳамда қичқираётган қутқарувчиларнинг видеосини эълон қилмоқда.
“База” телеграм канали ёқилғи омборидаги 11 та ёқилғи баки аллақачон ёниб кетганини таъкидлайди.
Украина дронлари якшанба куни эрталаб Пролетар районидаги базага икки марта зарба берган. Губернатор Голубевнинг даъво қилишича, дронлар уриб туширилган ва қолдиқлар нефть базасига тушган.
Шарҳлар