Дубайдаги концертдан кейин ДДТ гуруҳининг солисти Шевчук устидан прокуратурага шикоят қилишди: уни “хорижий агент” сифатида тан олишни талаб қилишмоқда

Фото: Dubai.Report

Бош прокуратура ва Адлия вазирлигига ДДТ гуруҳи раҳбари Юрий Шевчукни экстремизмга оммавий чақириқлар бўйича текшириш талаби билан сўров келиб тушди. Бу ҳақда “Новая газета” Mash телеграм-каналига таяниб ёзади.

Чақув муаллифи – “Совет отцов России” ҳаракатининг раиси Андрей Згонников журналистларга давлат органларига мурожаати қилганини тасдиқлади:

“Уни [Шевчукни] хорижий агент фаолияти, Ғарб давлатларидан маблағ олаётгани бўйича текширишсин. Чунки махсус ҳарбий амалиёт кетмоқда, у эса инқилобга чақирмоқда. Бу, менимча, диверсияга ва мамлакат ичидаги вазиятни кескинлаштиришга ўхшаяпти», – деган у MR7 нашрига.

4 май куни Дубайдаги концертда Юрий Шевчук икки тарихий концепция ҳақида гапирган. Биринчиси, унинг сўзларига кўра, «барча яхши нарсалар тўлиқ бемаънилик билан тугайди», иккинчиси, «бу беъманиликнинг ҳаммаси эса бирор-бир инқилоб, қандайдир бир яхши нарса билан тугайди».

Юрий Шевчук Уфадаги концертида Украинадаги жанглар ҳақида гапирганидан кейин ДДТ гуруҳи 2022 йилдан бери Россияда чиқиш қилмаяпти. Шундан сўнг, суд мусиқачини армияни «обрўсизлантириш» моддаси бўйича жаримага тортганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.