Дунё бўйлаб аэропортлар, банклар ва компаниялар Windows ишламай қолганлиги сабабли техник муаммолар юзага келгани ҳақида хабар беришди

Фото: Москва 24

Дунё бўйлаб аэропортлар, банклар ва компаниялар Windows ишламай қолганлиги сабабли техник муаммолар юзага келгани ҳақида хабар беришди

Турли мамлакатлардаги авиакомпаниялар, телерадиокомпаниялар ва банклар Windows қурилмалари ишламай қолгани сабабли операцион муаммолар ҳақида хабар беришди. Бу ҳақда BBC News ва The Guardian ёзмоқда. The Verge таъкидлаганидек, Windows компьютерлари фойдаланувчиларга “кўк экран муаммоси”ни кўрсатган.

Муаммолар АҚШ, Буюк Британия, Ҳиндистон, Янги Зеландия ва Австралияда ва бошқаларда қайд этилган. The Verge хабар беришича, муаммолар CrowdStrike киберхавфсизлик компанияси янгиланиши билан боғлиқ. Компания муаммони аниқлаганини ва нотўғри янгиланишни бекор қилганини айтди. The Verge таъкидлашича, бу “аллақачон зарар кўрган қурилмаларга ёрдам бермайди”.

Американинг йирик авиакомпаниялари, жумладан “Delta”, “United” ва “American Airlines” авиакомпаниялари алоқа муаммолари туфайли парвозларни тўхтатди, деб хабар бермоқда CNN.

Берлин аэропорти “техник носозликлар туфайли рейсларни рўйхатдан ўтказиш кечикиши”ни айтди. Мелбурн аэропорти йўловчиларни “баъзи авиакомпаниялар учун рўйхатдан ўтиш жараёнига таъсир этувчи глобал технология муаммоси” ҳақида огоҳлантирди ва йўловчиларга “рўйхатдан ўтиш учун бироз қўшимча вақт ажратишни” тавсия қилди.

Рянаир йўловчиларга учишдан камида уч соат олдин аэропортларга келишни маслаҳат берди.

“Биз ҳозирда бизнинг назоратимиздан ташқарида бўлган учинчи томон IТ тизимларининг глобал носозлиги туфайли тармоқ муаммоларига дуч келяпмиз. Биз барча йўловчиларга аэропортга белгиланган жўнаш вақтидан камида уч соат олдин етиб келишларини маслаҳат берамиз”, — дейилади авиаташувчи баёнотида.

Британиянинг Sky News телеканали техник носозликлар туфайли эфирини тўхтатган. Аввалроқ компания эрталабки трансляцияни амалга ошира олмаганини маълум қилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.