Дунёда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларининг деярли бешдан бир қисми чиқиндига айланмоқда
Инсоният дунёдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг деярли бешдан бир қисмини исроф қилади. Бу ҳақда БМТ Атроф-муҳит дастури маърузасида айтилмоқда. Маълумотлар 2022 йил учун тўпланган.
Чиқиндиларнинг асосий қисми (60%) уй хўжаликларидан чиқади. Ҳар бир инсон йилига 79 килограмм озиқ-овқат ва унинг қолдиқларини ташлаб юборади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, шу билан бирга сайёрамизда саккиз юз миллионга яқин одам озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар