ЖССТ дунёда жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар кескин ўсгани ҳақида билдирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бутун дунё бўйлаб жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар кескин ошиб бораётганидан хавотир билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.
Ташкилот бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифингда айтганидек, ЖССТнинг янги ҳисоботига кўра, 2022 йилда заҳм (сифилис) билан касалланганлар сони 1 миллионга ошиб, 8 миллионга етган, касалланган 230 минг киши вафот этган.
«Янги маълумотлар шуни кўрсатадики, аксарият ҳудудларда жинсий йўл билан юқадиган касалликлар кўпаймоқда», – деди . «2022 йилда 15-49 ёшдаги одамлар орасида заҳмнинг янги ҳолатлари сони қарийб бир миллионга ошиб, 8 миллионга етди, 230 минг ўлим қайд этилди » – дея қўшимча қилади у. Касалликнинг энг юқори ўсиши Америка ва Африкада қайд этилган.
Маърузага кўра, дори-дармонларга чидамли гонорея билан касалланиш ҳам кўпайган. 2023 йил ҳолатига кўра, тўққизта давлат гонореяда дориларга чидамлилик даражасини аниқлаганлиги ҳақида хабар берган. ЖССТ ОИВ ва вирусли гепатит ҳар йили 2,5 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлиб, аҳоли саломатлиги учун «катта муаммоларни келтириб чиқаришда давом этмоқда» деган хулосага келган.
2022 йилда 1,2 миллионга яқин янги гепатит В ва деярли 1 миллион янги гепатит С ҳолатлари қайд этилган. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, вирусли гепатитдан вафот этганлар сони 2019 йилдаги 1,1 миллиондан 2022 йилда 1,3 миллионга етган.
ОИВ инфекциясининг янги ҳолатлари камайган бўлса-да, унчалик катта эмас: 2020 йилда 1,5 миллиондан 2022 йилда 1,3 миллионгача. ОИВ билан боғлиқ ўлим даражаси юқорилигича қолмоқда: 2022 йилда 630 минг ўлим ҳолати қайд этилган, бу ҳолатларнинг 13 фоизи 15 ёшгача бўлган болалар билан боғлиқ.
Шарҳлар