Францияда Олимпиада ўйинлари вақтида теракт уюштирмоқчи бўлган йигит қўлга олинди

Фото: казинформ

Франция Ички ишлар вазирлигининг ички хавфсизлик бош бошқармаси Париждаги ёзги Олимпия ўйинлари вақтида теракт тайёрлашда гумон қилинган 18 ёшли чеченистонлик йигитни қўлга олди.

Қайд этилишича, исми очиқланмаган йигит Сент-Этен шаҳридаги “Жеффрой Гуичард” стадионида теракт содир этишни режалаштирган. Ушбу ҳужумнинг нишонлари футбол ўйини пайтида томошабинлар ва полиция бўлиши керак эди.

«Жиноятчи деб тахмин қилинган шахс 22 май куни қўлга олинди, тўрт кундан сўнг унга жиноий-террорчилик жамияти раҳбари сифатида айблов эълон қилинди ва ҳибсга олинди», – деб хабар бермоқда BFM TV миллий аксилтеррор прокуратурасига таяниб.

Айтилишича, йигит Францияга ота-онаси билан 2023 йилда келган.

Франция Ички ишлар вазирлиги бу 26 июлда бошланадиган “Олимпиада ўйинлари давомида тўхтатилган биринчи ҳужум режаси” эканини ва 2017 йилдан бери Франция полицияси томонидан барбод қилинган 50-теракт режаси эканини таъкидлади.

Париждаги Ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.