Дуров Францияда суд томонидан белгиланган манзил бўйича яшаши шарт бўлади

Фото: Рен тв

Суд назорати остидаги “Телеграм” асосчиси Павел Дуров суд белгилаган манзилда яшаши шарт, деб ёзади Liberation нашри Париж прокуратурасининг изоҳларига таяниб. Тадбиркор ўз яшаш жойини фақат судья рухсати билан ўзгартириши мумкин.

Прокуратуранинг таъкидлашича, суд назорати уй қамоғини назарда тутмайди. Павел Дуров электрон билагузук тақиши шарт эмас ва мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатлана олади. Шу билан бирга, у ҳафтасига икки марта маълум бир полиция бўлимида пайдо бўлиши керак.

Суд назорати қоидаларига кўра, Павел Дуровга Францияни тарк этиш тақиқланган. Франция, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда Сент-Китс ва Невис фуқаролигига эга бўлган тадбиркорнинг тергов давомида барча паспортлари олиб қўйилган, дея хабар беради прокуратура.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.