Telegram асосчиси Павел Дуров Марказий Осиё бўйлаб саёҳат қилмоқда
Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров аввалроқ Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюриб, ушбу минтақадаги Telegra, фойдаланувчилари эҳтиёжларини ўрганиш ниятини маълум қилган эди. Тадбиркор ўз Telegram-каналида сафар чоғида олинган суратларни эълон қила бошлади.
Унинг илк манзили Қирғизистон бўлди. Тоғ ландшафти ва Иссиқкўл кўли акс этган фотосуратларни кўриш мумкин. Дуровнинг ёзишича, одамлар ва табиат унга жуда ёққан, шунингдек, у инфратузилма тезкор ривожланаётганини қайд этган.
“Аҳолининг ярмидан кўпи Telegram’дан фойдаланади. Сўнгги тўрт ойда эса фойдаланувчилар сони 30 фоизга ўсган”, — дея қайд этди у.
Шунингдек, Павел Дуров Тошкентга ҳам келгани айтилмоқда, уни 24 июнь куни пойтахтдаги фитнес-клублардан бирида кўришган. Бундан ташқари, Дуровга Марказий Осиё бўйлаб саёҳатида ҳамроҳлик қилаётган Гусейн Гасанов ҳам ўз ижтимоий тармоқларига Тошкентда олинган фотосуратларни жойлаган.
Шарҳлар