Дуров украин тилини қандай ўргангани ҳақида гапирди
Telegram ва “Вконтакте” асосчиси Павел Дуров украин тилини ўрганаётганини айтди. Тадбиркор бу ҳақда, шунингдек, ушбу тилни ўрганишга қарор қилгани сабабини ўзининг Телеграм-каналида ҳикоя қилади.
«Онамнинг оиласи Украинадан бўлганлиги сабабли, мен ўсмирлигимдан бу тилга қизиқаман», – деб ёзади Дуров. У рус ва украин тиллари ўртасидаги фарқ ва ўхшашликларга ҳайрон бўлганини таъкидлади.
Тадбиркорнинг қайд этишича, украин тили “Вконтакте” ижтимоий тармоғининг интерфейси таржима қилинган биринчи тил бўлган. Бунинг учун, Дуров айтганидек, ижтимоий тармоқ кодининг аксарият қисмини қайта ёзиш керак эди. Бундан ташқари, у ижтимоий тармоқда украин тилидаги исмларнинг охири тўғри кўрсатилишини таъминлаш учун ишлаган. Натижада тадбиркор бу тилни қисман ўрганган.
Шарҳлар