Дуровни ушлаб туриш муддати тугамоқда. Кейин уни нима кутиши мумкин
Павел Дуровнинг Францияда ҳибсда сақланиш муддати бугун кечқурун тугайди. Бундан кейин тадбиркорни нима кутиши мумкин, дея савол беради Bloomberg.
Қонунга кўра, Францияда ушлаб туришнинг максимал муддати 96 соатни ташкил қилади. Дуров учун у бугун кечқурун тугайди (Bloomberg ёзганидек, маҳаллий вақт билан соат 20:00 да – Москва вақти билан соат 21:00 да). Шундан сўнг Дуров тергов судьяси ҳузурига чиқади. У уни яна бир марта сўроққа тутади ва унга қарши айблов қўйиш ёки иш бўйича гувоҳ мақомини бериш ва уни озод қилиш ҳақида қарор қабул қилади.
“Дуровни судга етказиш ва сўроқ қилиш бир неча соат давом этиши мумкин. Франция ҳукумати тергов судьяси билан учрашувни эрталабгача қолдириши ҳам мумкин”, – дея огоҳлантиради Bloomberg.
Агар Дуровга қарши айбловлар қўйилса, бошқа судья Дуровнинг эркинлиги чекланиши кераклиги ёки йўқлиги, ва агар шундай бўлса, тадбиркор ўзини озод қилиш учун гаров пули тўлаши мумкинлиги ёки йўқлиги ҳақида қарор чиқариши лозим бўлади. Жараён ёпиқ эшиклар ортида ўтиши кутилмоқда.
Шарҳлар