Дуровнинг фамилияси Париж судида тинглаш учун тайинланган ишлар рўйхатида мавжуд эмас
Париж суди Павел Дуровнинг исми кўриб чиқилиши режалаштирилган ишлар рўйхатида йўқлигини маълум қилди. Бироқ, бу суд тадбиркорнинг иши кўрилиши мумкин бўлган ягона суд эмаслиги таъкидланган.
Франция прокуратураси ҳозирча бўлажак суд мажлислари жойи ва вақти ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади, деб ёзади «ТАСС».
Эслатиб ўтамиз, Франция Ташқи ишлар вазирлиги Телеграм асосчисининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилмаган. Департаментга кўра, бу «суд ҳокимияти мустақиллигини ҳурмат қилиш» учун қилинган.
“Биз Дуров айнан нимада айбланаётганини ҳозирча билмаймиз. Ҳозирча бу борада расмий баёнотларни эшитмадик. Бирор нарса дейишдан олдин, Дуровни айнан нимани айблашмоқчи экани ҳақида аниқроқ маълумот бўлишини кутиш керак. Бусиз баёнот бериш нотўғри бўларди”, – деди Дмитрий Песков.
Шарҳлар