“Душманларимизнинг А-50 ва бошқа самолётларига тўхталсак — бу ҳар қандай ҳолатда ҳам Украина ва ҳамкорлар иттифоқининг натижаси” – Зеленский
Владимир Зеленский А-50 самолёти ҳалокати мавзусида гапирди.
“Тафсилотларга келсак, мен умумий қилиб жавоб бераман. Агар бу самолёт вақтинча босиб олинган ҳудуд устида ишлаётган бўлса, биз Ғарб қуролларини қўллаймиз. Агар бошқа йўналишларда бўлса, Украина қуролларини қўллаймиз. Украина ҳеч қачон ўз шерикларининг қуролларини Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларидан бошқа ҳудудларда ишлатмайди, бунга имкони ҳам, ҳуқуқи ҳам йўқ”, – дея таъкидлади Украина президенти.
Аввалроқ А-50 разведка самолёти қулаган жойда 10 кишининг жасади топилгани маълум бўлган эди.
Улашиш:
Шарҳлар