ЕИ элчилари Россиянинг музлатилган активларидан олинган маблағларнинг Украинага берилишини маъқуллади
Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг доимий вакиллари 8 май куни Россиянинг музлатилган активларининг солиққа тортиладиган кутилмаган даромадларини Украинага ўтказишни маъқуллашди, бу механизмни ишга туширишнинг якуний босқичи ҳисобланади. Бу ҳақда Бельгиянинг Европа Иттифоқи кенгашига раислиги маълум қилди, деб ёзади “Европейская правда”.
Чоршанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Европа Иттифоқи элчилари “Россиянинг ҳаракатсизлантирилган активларидан фавқулодда тушумлар бўйича чора-тадбирларни” келишиб олдилар.
«Маблағлар Россия агрессияси шароитларида Украинани қайта тиклаш ва унинг ҳарбий мудофаасини қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади», – дея қўшимча қилди Бельгия раислиги.
Доимий вакилларнинг қарори ҳали ҳам Европа Иттифоқи Кенгаши томонидан якунланиши керак.
Шарҳлар