ЕИ элчилари Россиянинг учта ОАВдан фойдаланишни тақиқлаш бўйича қарорни мувофиқлаштиришди

Послы ЕС согласовали решение по запрету доступа в ЕС к трем российским СМИ

Европа элчилари Европа Иттифоқида “Российская газета”, “Известия”, “РИА Новости” агентлиги ва Чехиянинг Voice of Europe  порталига киришни тақиқлаш бўйича келишиб олдилар.

“Евроиттифоқ элчилари тўртта рус оммавий ахборот воситалари – иккита газета ва битта ахборот агентлигидан фойдаланишни, шунингдек, Voice of Europe  порталига киришни тақиқлаш бўйича сиёсий келишувга эришди”, — дея хабар беради ТАСС  Брюсселдаги дипломатик манбасига таяниб.

Энди бу чоралар Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари томонидан тасдиқланиши керак.

Аввалроқ “ХДС” партиясининг ички ишлар бўйича эксперти Кристоф де Врис Германияда одамлар тақиқланганига қарамай, RT каналини кўришда давом этаётганидан шикоят қилган эди: ўтган ойнинг ўзида канал стримларига 6 миллионга яқин марта клик босилган.

Шунингдек, Украинанинг инглиз тилидаги We are Ukraine нашри Индонезияда RT каналининг таъсиридан жуда хавотирда эканини билдирган. Ушбу ОАВ Ғарб грантлари асосида мавжуд. У ўз нашрларида канал “интернет, кабель ва сунъий йўлдош орқали кўрсатувлардан кенг фойдаланиш мумкинлиги” ва “йиллар давомида RT Россия имиджини яхшилашга ёрдам берувчи ходимлар ва нарративлар тармоғини ишлаб чиққанидан” шикоят қилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.