ЕИ кузда Саудия Арабистонида Россия иштирокида йиғилиш ўтказишни режалаштирмоқда – Bloomberg
Европа расмийлари Россияни шу йилнинг кузида Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши мумкин бўлган Украинадаги тинчлик шартлари бўйича музокараларга таклиф қилмоқчи, деб ёзади Bloomberg.
Тадбир Швейцариядаги июнь конференциясининг давоми бўлиши мумкин, унинг мавзуси Россия ва Украина ўртасида тинчлик шартномасини тузиш бўлади.
Бўлажак саммитда иштирок этиш учун юздан ортиқ давлатдан делегатлар таклиф этилган. Bloomberg маълумотларига кўра, Бразилия ва Ҳиндистон оддий дипломатларни юборишни кутмоқда, Хитой эса бир юқори мартабали вакил билан чекланиши мумкин.
Конференция ташаббускори Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, мунозаралар унинг “тинчлик формуласи” асосида олиб борилади. У Россия қўшинларини олиб чиқиб кетиш, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва Украина ҳудудий яхлитлигини тиклашни ўз ичига олади.
Шарҳлар