ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича масъули Боррелл тонгни Киевда бомба товушлари остида қарши олди
Бир кун аввал Киевга келган Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел йирик ракета ҳужуми туфайли тонгни панароқ жойда ўтказишга мажбур бўлди.
“Мен тонгни бошпанадаги ҳаво ҳужуми сигналлари Киев бўйлаб эшитилганда бошладим. Киев ва Киев областида портлашлар содир бўлди. Бу жасур украин халқининг кундалик ҳақиқати”, — деб ёзди Боррел Twitter’да (Х).
У ўз хабари билан яширин жойдан олинган суратни ҳам эълон қилган.
Улашиш:
Шарҳлар