ЕИда “РИА Новости”, “Известия” ва “Российская газета” тақиқланади
Европа Иттифоқи давлатлари учта рус тарғибот воситаси – “Российская газета”, «Известия» ва “РИА Новости”нашрларининг материалларини тарқатишни тақиқлайди, дея хабар беради Европа дипломатик манбалари AFP нашрига.
Бу тақиқ Прагада жойлашган россияпараст Voice of Europe интернет порталига ҳам тааллуқли бўлади. Сайт Чехия ҳукумати томонидан ёпилган, ресурс тахминан Россияга кўчиб келган Украина президенти маъмуриятининг собиқ раҳбари Виктор Медведчук томонидан молиялаштирилган.
Чехия расмийларига кўра, Voice of Europe ушбу ёзда бўлиб ўтадиган Европарламент сайловларига аралашиш учун фойдаланилган. Бу оммавий ахборот воситаларига тақиқ яқин келажакда расмийлаштирилади, дея аниқлик киритади AFP.
Bloomberg апрель охирида таъкидлаганидек, Франция Европа Иттифоқини Россия тарғиботи ва Кремлнинг бутун дунё бўйлаб сайловларга аралашиш операцияларига қарши янги санкциялар жорий этишга чақирди. Ушбу ташаббус Эстония, Латвия, Литва, Нидерландия ва Польша томонидан қўллаб-қувватланди.
Шарҳлар