Екатерина Дунцова 2024 йилда Россияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этмайди
Марказий сайлов комиссияси Екатерина Дунцованинг 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишига рухсат бермади.
Дунтсованинг сайловолди ташвиқотини тарғиб қилувчи Ateo Breaking телеграм каналига кўра, Марказий сайлов комиссияси унинг ҳужжатларида 100 та хато аниқлаган. Сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳи 17 декабрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловига Екатерина Дунцованинг номзодини қўллаб-қувватлади. Бироқ 20 декабрь куни МСКга ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг уни сайловда номзод сифатида қатнашиши рад этилди.
“Аризалардаги хатолар туфайли биз Екатерина Дунцовани рўйхатдан ўтказа олмаймиз”, — деган МСК.
Нотариус ҳужжатларни тасдиқлашда ҳам хатоларга йўл қўйган, масалан, ташаббус гуруҳи йиғилиши ташкилотчиси учун нотўғри паспорт рақамини кўрсатган.
Аввалроқ, Путин президентликка номзод сифатида кўрсатиш учун ҳужжатларни биринчи бўлиб топширгани ҳақида ёзгандик.
Шарҳлар