Екатеринбургда ракеталар учун электрон қисмларни ишлаб чиқарувчи мудофаа заводи ёнди
Екатеринбургда ракеталар учун электрон қисмлар ишлаб чиқарувчи “Автоматика” илмий-ишлааб чиқариш бирлашмаси мудофаа заводида ёнғин содир бўлди. Ёнғин 800 квадрат метр майдонда кимё маҳсулотлари бўлган цехда содир бўлган, дея хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. Ҳозирча ёнғин сабаблари аниқланмаган.
Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришган, цех томининг бир қисми аллақачон қулаб тушган. Корхонанинг барча ходимлари эвакуация қилинган, жабрланганлар йўқ.
“Роскосмос” таркибига кирувчи “Автоматика” ИИЧБ космик ракеталарни бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ёнаётган бинода “Союз-2” ташувчи ракеталари учун электрон платалар ва микросхемалар ишлаб чиқарилган, дейилади хабарда.
Шарҳлар