Ставрополда қулаган Россия ҳарбий самолёти экипажининг учинчи аъзоси ҳалок бўлди
Россиянинг Ставрополь ўлкасида қулаб тушган ҳарбий самолёт экипажининг учинчи аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда губернатор Владимир Владимиров маълум қилди.
Унинг аниқлик киритишича, айни пайтда қутқарувчилар тўртинчи учувчини қидирмоқда.
“Агентство” Ту-22М3 гипертовушли ядро ракетаси ташувчиси Россия қўшинлари Украинага истило даврида қўлдан бой берган учинчи шундай самолётга айланганига эътибор қаратди. Айни вақтда эса у ҳалокатга учраган биринчиси бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Ставрополь ўлкасида ҳалокатга учраган Ту-22М3 бомбардимончи самолёти Украина томонидан уриб туширилгани ҳақида Украина Қуролли кучлари хабар берди.
Идора даъво қилишича, бундай самолёт биринчи марта уриб туширилган бўлиб, у Россия қўшинлари томонидан Украинанинг тинч шаҳарларига ҳужум қилишда қўлланиладиган Х-22 қанотли ракеталарни ташувчи самолёт деб таърифланмоқда.
Шарҳлар