Исроилнинг Стокгольмдаги элчихонаси номаълум шахслар томонидан ўққа тутилди

Архивное фото посольства: Wikimedia Commons

Номаълум шахслар Исроилнинг Стокгольмдаги элчихонаси биносига қарата ўт очди, полициячилар элчихона деразаларида ўқ тегиши натижасида пайдо бўлган тешикчаларни аниқлади.

Жабрланганлар йўқ, бино тўсиб қўйилган. Дипломатик муассаса яқинида қурол ва гильзалар топилган. Гумонланувчилар қўлга олинганича йўқ.

“Гаарец” нашри ёзишича, Исроилнинг Швециядаги элчихонаси хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар туфайли бир неча ҳафтадан буён ишламаётган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.