Эндиликда Украина ҳарбийларини Франция урушга тайёрлайди

Фото: atlantic council

Франция Украина ҳарбийларини урушга тайёрлаш учун ўз инструкторларини жўнатади. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Франция мудофаа вазири Себастян Лекорну билан онлайн учрашув якунлари бўйича маълум қилди.

Сирскийнинг сўзларига кўра, у француз инструкторларига Украина ўқув марказларига ташриф буюриш ва «уларнинг инфратузилмаси ва ходимлари билан танишиш» имконини берадиган ҳужжатларни имзолаган.

“Менимча, Франциянинг қатъияти бошқа ҳамкорларни ҳам ушбу улкан лойиҳага қўшилишга ундайди”, — дейилади Сирскийнинг телеграм-каналида.

Франция Мудофаа вазирлиги Reuters агентлигига берган изоҳида, Украина ҳарбийларини ўз ҳудудида урушга тайёрлаш Европа давлатларининг 2024 йил 26 февралдаги конференциясидан сўнг пайдо бўлган ва муҳокама қилинаётган лойиҳалардан бири эканлигини қайд этилган.

«Ушбу ҳудуд украиналиклар билан, хусусан, уларнинг аниқ эҳтиёжларини тушуниш учун иш мавзуси бўлиб қолмоқда», – дея қўшимча қилган ҳарбий департамент.

Украина Мудофаа вазирлиги Александр Сирскийнинг баёнотидан сўнг, Франция ва бошқа давлатлар билан хорижлик инструкторларни юбориш масаласи бўйича музокаралар “ҳали давом этаётганини” маълум қилган.

 

Тайёрлади: Anhor.uz амалиётчи мухбири, ЎзЖОКУ 4-босқич талабаси Содиқжонова Ёқутхон

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.