Сўнгги 12 ой тарихдаги энг иссиқ ойлар бўлган — БМТ
Ўтган 12 ой тарихдаги энг иссиқ давр бўлган. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан Нью-Йоркдаги Америка табиий тарих музейида бўлиб ўтган тадбирда маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
Гутерриш Жаҳон метеорология ташкилоти ва Copernicus Европа иқлим ўзгаришларини кузатиш хизмати маълумотларига таянди.
Уларнинг кузатувларига кўра, ўтган 12 ойнинг ҳар бири рекорд даражада иссиқ бўлган. Гутерришнинг айтишича, келаси беш йил ичида ўртача ҳарорат саноатгача бўлган даврдагидан 1,5 дажага ошиши эҳтимоли 80 даражага тенг.
“Биз шунчаки хавф остида эмасмиз, бизнинг ўзимиз хавфмиз. Аммо ўзимиз ечимга ҳам айланишимиз мумкин”, — деди у. Гутерриш, хусусан, 2030 йилга қадар қазиб олинувчи ёнилғи ишлаб чиқаришни 30 фоизга қисқартиришга, шунингдек, қазилма ёнилғи билан боғлиқ компаниялар рекламасини тақиқлашга чақирди.
Шарҳлар