Тошкент дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида 201-ўринни эгаллади

Foto: kun.uz

Numbeo таҳлил агентлиги дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингини янгилади. Юқори учликка Женева, Цюрих ва Нью-Йорк кирди. Рўйхатдан дунёнинг жами 218 та шаҳри ўрин олди.

Топ 20 таликка АҚШнинг 12 та шаҳри кирди. Шунингдек, Лондон 13 ва Сингапур 18-ўринни эгаллади.

Рейтингга Марказий Осиёнинг тўртта шаҳри кирди, булар — Олмаота (164), Остона (176), Бишкек (197) ва Тошкентдир (201-ўрин).

Россия шаҳарлари 100-ўриндан кейинги поғоналарни эгаллади. Шу билан бирга, Истанбулда яшаш Москвадагидан сал қимматроқ бўлиб чиқди, улар тегишли равишда 136 ва 137-ўринларни банд этди. Украинанинг бир нечта шаҳарлари Тошкентдан олдин ва кейинда жойлашди. Энг охирги ўринлар эса асосан Ҳиндистон ва Покистон шаҳарлари томонидан банд этилди.

Рейтингни тузишда яшаш нархи, ижара ҳақи, озиқ-овқат харажатлари, ресторанлардаги нархлар ҳамда маҳаллий харид қобилияти омиллари ҳисобга олинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.