Ер юзининг кўп ҳудудларида шимол ёғдуси кузатилди: сабаби – кучли магнит бўрони

На фото — пляж Кросби в Ливерпуле, откуда открывался великолепный вид на северное сияние. Фото: BBC

Сўнгги 20 йил ичидаги энг кучли магнит бўрони шимолий ёғдуларни Тасманиядан Британиягача кузатиш мумкинлигига олиб келди, деб ёзади AFP.

Агентликнинг қайд этишича, энергетика компаниялари, авиакомпаниялар ва сунъий йўлдош операторлари ўз ҳукуматларидан Ернинг магнит майдонидаги ўзгаришлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган узилишлар ҳақида огоҳлантириш олди.

Қўшма Штатларда ёғдуни ҳатто жанубда – Алабама ва Шимолий Калифорнияда ҳам кўриш мумкин эди. Россияда эса – ҳатто Ростов-Донда ҳам.

«Қуёш бўрони – бу қуёш фаоллиги туфайли Ернинг магнит майдонидаги бузилиш. Бу ҳодиса магнит майдонининг тебранишларига олиб келиши мумкин, бу эса ўз навбатида ўтказгичларда, жумладан, инсон танасида электр токининг пайдо бўлишига олиб келади”, – дея огоҳлантиради Россия Фанлар академияси фазовий тадқиқотлар институти Қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачев РБК билан суҳбатда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.