Эрдоған Зеленскийга Украина бўйича музокараларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди

Фото: kommersant.ru

Анқара Украина можаросини ҳал қилиш бўйича Москва ва Киев ўртасидаги музокараларда воситачи ролини ўз зиммасига олишга ва зарур учрашувлар ўтказиш учун майдон тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған баёнот берди.

Эрдоған ўзининг украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан телефон суҳбатидан сўнг республика алоқа департаменти томонидан эълон қилинган пресс-релизда “Туркия Украинада ҳам, Фаластин ҳудудларида ҳам қон тўкилишини тўхтатиш ва доимий тинчликка эришиш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда” – дейилади.

Суҳбат чоғида сиёсатчилар дон ташиш бўйича денгиз йўлаги ишини тиклаш ва Украинада ўт очишни тўхтатиш зарурлигини таъкидладилар.

Эрдоғаннинг сўзларига кўра, “дон йўлаги қайта ишлаши муҳим”, Анқара “бу мақсадда дипломатик алоқаларни давом эттирмоқда”.

Россия бир неча бор Киев билан тинчлик бўйича музокараларга тайёр эканлигини, бироқ бу Москва шартлари асосида амалга оширилиши кераклигини билдирган. Украина эса бундай имкониятни истисно қилиб, Зеленский таклиф қилган “тинчлик формуласи”да қатъий турмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.