Ереванда қуролланган одамлар полиция бўлимига бостириб кирди

Фото: Кадр из видео ТАСС

Ереванда қуролланган шахслар шаҳар шарқидаги Нор-Норк туманидаги полиция бўлимига бостириб кирган. Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, бино яқинида граната портлатилган, полиция бўлимининг ўзига эса қуролланган одамлар бостириб кирган. Полиция бўлимига қўшимча полиция кучлари етиб келган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилган уч нафардан иккитаси ўз гранатасининг портлаши натижасида яраланган.

Хабар қилинишича, арман полицияси раҳбари полиция бўлимига келган ва у ерда қуролланган шахс билан музокара олиб бормоқда.

ОАВнинг ёзишича, «Жангчи биродарлик» ташкилоти аъзолари полиция бўлимига бостириб кирган, якшанба куни эрталаб уларнинг 50 га яқин аъзоси ноқонуний қурол сақлашда гумонланиб ҳибсга олинганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.